Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Толибон Афғонистон ҳукумати билан музокара ўтказишни рад этмоқда. АҚШнинг воситачилиги қаерга кетди?

Толибон Афғонистон ҳукумати билан музокара ўтказишни рад этмоқда. АҚШнинг воситачилиги қаерга кетди?

Фото: «The Guardian»

Буюк Британиянинг «The Guardian» нашрига кўра, Толибон АҚШ воситачилигидаги тинчлик музокараларини рад этишни бошлаган.

28 март куни Толибон Афғонистон ҳукуматининг янги музокарачилар гуруҳи билан дунёдаги энг узоқ давом этган можароларни тўхтатишга қаратилган музокараларни бошлашдан бош тортди.

Вакил Забиҳуллоҳ Мужоҳиднинг айтишича, Толибон гуруҳи пайшанба куни ҳукумат расмийлари билан музокараларни бошламайди, чунки музокаралар ҳар томонлама ҳисобга олинмаган, деб ҳисобланмоқда.

Афғонистон Тинчлик ишлари вазирлиги вакили Нажиа Анварининг сўзларига кўра, толиблар позицияси асоссиз, чунки афғон жамияти ўртасида кенг миқёсли маслаҳатлашувлардан сўнг 21 кишилик музокаралар гуруҳи тайинланган. Толибон вакиллари эса афғонлар томонидан вакиллар бўлсагина музокаралар давом этишини билдирган.

АҚШ элчихонаси дарҳол расмий позициясини билдирмади. Маълумотларга қараганда, АҚШ Давлат котиби Майк Помпео душанба куни Кобулга ташрифи чоғида президент Ашраф Ғани ва мухолиф Абдуллоҳ ўртасида воситачилик қилмайди. Шунингдек, АҚШ Афғонистонга бир миллиард долларлик ёрдамнинг қисқартирилишини эълон қилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг