Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тожикистонга 35 мамлакат фуқароларининг кириши тақиқланди

Тожикистонга 35 мамлакат фуқароларининг кириши тақиқланди

Фото: «Today.tj»

Тожикистон ҳукумати бутун дунёда коронавирус тарқалиб бораётганини ҳисобга олиб, 35 мамлакат фуқароларининг Тожикистонга киришини тақиқлади, деб хабар берди «РИА Новости».

Мамлакат фуқаро авиацияси агентлиги тегишли телеграммани маҳаллий ва халқаро авиакомпанияларга йўллаган.

«Унда Тожикистонга учаётган авиакомпаниялардан рўйхатдаги 35 мамлакат фуқароларини ўз бортига олмаслик сўралган, қолаверса, шу мазмундаги телеграмма сайёҳлик компанияларига ҳам йўлланди», — деди Фуқаро авиацияси агентлиги раҳбари ўринбосари Азиз Набизода.

Набизоданинг таъкидлашича, ушбу чорадан мақсад коронавирус тарқалишининг олдини олиш, Тожикистон фуқаролари саломатлиги ва хавфсизлигини таъминлашдир.

Тожикистонга фуқаролари киришлари вақтинчалик тақиқланган мамлакатлар қуйидагилар: ХХР, Япония, Жанубий Корея, Вьетнам, Сингапур, Австралия, Малайзия, Камбоджа, Филиппин, Таиланд, Непал, Шри-Ланка, Ҳиндистон, Финляндия, Италия, Британия, Испания, Швеция, Бельгия, Исроил, Австрия, Хорватия, Швейцария, АҚШ, Канада, БАА, Миср, Эрон, Ливан, Кувайт, Баҳрайн, Ўмон, Афғонистон, Ироқ ва Жазоир.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг