Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тожикистон Роғун ГЭСи учун пулни қаердан олиши керак — Жаҳон банки

Тожикистон Роғун ГЭСи учун пулни қаердан олиши керак — Жаҳон банки

Фото: «Protoday.uz»

«REGNUM» ёзишича, Тожикистон ҳукумати Роғун ГЭСи қурилишини молиялаштиришнинг муқобил манбаларини топиш ҳақида бош қотириши керак, дейилади Жаҳон банкининг Тожикистон иқтисодиётига бағишланган ҳисоботида.

Нуфузли халқаро молиявий ташкилот таҳлилчилари ГЭС учун хусусий манбалар пулларини жалб этиб, лойиҳага йўналтирилаётган бюджет маблағларини қисқартириш таклифини илгари суришган.

«Роғун ГЭСи қурилиши, агарда ҳукумат лойиҳани хусусий манбалардан муқобил молиялаштиришни таъминлай олмас экан,  қарз барқарорлиги учун хавф туғдириши ва ижтимоий мақсадлар харажатларни ортга суриб юбориши мумкин», — дейилади банк ҳисоботида.

Лойиҳага давлат ғазнаси пуллари жалб этилавериши мумкин, фақат бунинг учун бюджет даромадлари ошиши ва харажатлар оптималлаштириши лозим, деб ҳисоблашмоқда Жаҳон банки экспертлари.

Эслатиб ўтамиз, Тожикистон 2020 йилда Роғун ГЭСи қурилиши учун лойиҳага 2019 йилда сарфланган бюджет харажатларига тенг маблағ — 220 миллион долларни бюджетдан ажратмоқчи. Бу эса ҳукумат 2020 йил учун тасдиқлаган давлат ғазнаси харажатларининг деярли 8 фоизини ташкил этади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг