Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тўдабоши иккинчи маротаба ўлимга ҳукм қилинди

Тўдабоши иккинчи маротаба ўлимга ҳукм қилинди

Фото: «Silkroadnews»

Юньнань провинцияси Олий халқ суди (Хитой) жиноий гуруҳ раҳбари Сунь Сяога нисбатан ўлим жазоси белгилади.

Сунь устидан 1998 йилда ҳам аёлларнинг номусига тегиш, жамоатчилик тартибини қасддан бузиш каби айбловлар қўйилиб, ўлим ҳукми ўқилганди. Аммо кейинчалик ҳукм юмшатилиб, 20 йилгача озодликдан маҳрум этиш жазосига алмаштирилганди.

12 йил ва 5 ой қамоқда ўтирган Сунь 2010 йилда озодликка чиқади.

Аммо олдинги ҳукмлардан хато топган суд 2019 йилнинг октябрь ойида Суннинг ишини қайта кўриб чиқишни бошлайди. Бу орада унинг очилмай қолган бошқа қилмишлари ҳам фош бўлганди.

23 декабрь куни бўлиб ўтган суд мажлисида Сунга нисбатан илгари қўлланган ҳукмлар хато деб топилди ва унга ўлим жазоси тайинлади. У ва унинг жиноий тўдаси 1995 ва 1997 йилларда содир этилган қатор жиноятларда айбдор деб топилди. Қолаверса, Сунь Сяо 2013—2018 йилларда уюшган жиноий тўдалар фаолиятида доимий қатнашиб келгани аниқланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг