Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тириклайин кўмилган одам бир амаллаб қабрдан чиқди

Тириклайин кўмилган одам бир амаллаб қабрдан чиқди

Фото: «РИА Новости»

Ҳиндистоннинг Гондал шаҳрида яшовчи Капил Маракана бир амаллаб қабрдан чиқди. Ёвуз ниятли кимсалар уни тириклайин кўмиб юборишганди, дея хабар берди «The Times of India» маҳаллий полиция маълумотларига таяниб.

Таъкидланишича, ўзининг зарар кўришларида Капилни айблаган собиқ иш берувчи шериклари билан бирга уни ўғирлаб кетиб, роса калтаклашган. Кейин оёқ-қўлларини боғлаб, тириклайин кўмиб юборишган. Шундан сўнг жиноят жойини тарк этишган.

«Маракана жон аччиғида қум остида бурала бошлаган ва бир оёғини чиқариб олган. Бир қанча уринишлардан сўнг тириклайин кўмилган одам қум остидан чиқишга муваффақ бўлган», — дея маълумот берган ҳуқуқ-тартибот органи ходимлари.

Жабрланувчи яқин орада жойлашган турмагача югуриб бориб, содир бўлган воқеа ҳақида полицияга хабар берган. Жиноятчилар қўлга олинган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг