Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Теҳрондаги кучли портлаш сабаби маълум бўлди

Теҳрондаги кучли портлаш сабаби маълум бўлди

Фото: «Twitter.com»

26 июнга ўтар кечаси Теҳрон шарқида кучли портлаш юз берди. Эрон мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, муассаса марказларидан бирида газ резервуари портлаб кетган.

«Газ резервуари портлади. Натижада келиб чиққан ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилди», — деди вазирлик вакили Довуд «IRINN» телеканали эфирида.

Унинг сўзларига кўра, қурбонлар йўқ.

Бундан ташқари, эронлик оммавий ахборот воситаларининг ёзишича, портлаган резервуарнинг ҳарбийларга алоқаси йўқ.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг