Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Таниқли миллиардер Уоррен Баффетт газета бизнесидан воз кечмоқда

Таниқли миллиардер Уоррен Баффетт газета бизнесидан воз кечмоқда

Фото: «MarketWatch»

Америкалик таниқли сармоядор ва миллиардер, қоғоз газеталарнинг ашаддий тарафдори бўлиб келган Уоррен Баффетт АҚШда чоп этиладиган 30 та кундалик газетанинг ҳам хўжайини саналади.  «The Wall Street Journal» ёзишича, Баффет ўзига қарашли мана шу газеталарни бирлаштирган «BH Media Group» (BHMG) шўъба компаниясини ўзининг яна бир «Berkshire Hathaway» компанияси орқали $140 млн.га сотувга қўйди.

Журналистларга очиқ маълумотларга кўра, Баффетт ўз газеталарини медиагуруҳни йилига $8 млн.га ижрага олиш хоҳишини билдирган «Lee Enterprises Inc» нашрига 10 йил муддатга сотмоқда.

«Медиагуруҳни бошқаларга сотмаслигимизнинг ягона сабаби бор, бизнингча, «Lee» соҳа муаммоларини ҳаммадан яхши ҳал қила олади», — деди миллиардер.

Экспертларнинг фикрича, электрон ОАВ ва улар билан боғлиқ ахборот технологиялари жиддий ривожланган ва ривожланаётган бир пайтда Уоррен Баффет газета бизнесини самарасиз ва беқарор деган тўхтамга келган.

Таъкидлаш керакки, Баффетт бизнес оламидаги энг яхши сармоядорлардан: қачон сотиб олиш ва сотишда деярли хато қилмаган...

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг