Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Таиландда «жорж клунилар» қўлга олинди

Таиландда «жорж клунилар» қўлга олинди

Фото: «BBC»

Таиланд полицияси икки нафар италиялик — Франческо Галделли ва Ваня Гоффини ҳибсга олди. Галделли ва Гоффи америкалик актёр Жорж Клуни номидан бизнес юритиб, одамларни алдаб келишган, дейилади «ВВС» хабарида.

Клуни ўз номидан иш кўриб унинг брендидаги кийим-кечаклар савдоси билан шуғулланиб келаётган Галделли ва Гоффини 2010 йилда судга берганди. 2013 йили эса икковлонни Интерпол қидиришга тушди. Улар ўз ватанларида ҳам қатор фирибгарликларни содир этганликда айбланяпти.

Фото: «BBC»

Галделли ва Гоффи Таиланд ва Италия полицияси ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбир чоғи Паттайяда тутилди. Улар Италиядаги суд таъқибидан бу ерга 2014 йилда қочиб келиб яширинишган. Аммо вақтни бекор кетказишмаган: интернетда қалбаки «Rolex» соатларини сотиш билан шуғулланишган.

Таиланд полицияси италияликларни фирибгарликдан ташқари миграция тўғрисидаги қонунни бузганликда ҳам айблаяпти — уларнинг визаси эскириб кетган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг