Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Суриядаги зилзиладан 3 ой ўтиб вайроналар остидан ростдан тирик одам чиқдими?

Суриядаги зилзиладан 3 ой ўтиб вайроналар остидан ростдан тирик одам чиқдими?

Озғин ва ҳолсиз суриялик эркакнинг сурати «Akhbar.fouri» порталида қандай пайдо бўлиб қолди? Ливаннинг «Ан Наҳар» газетаси бунга аниқлик киритди, яъни 6 февралдаги зилзиладан уч ойдан кўпроқ вақт ўтиб, Сурия – Туркия чегараси яқинидаги вайроналар остидан тирик одам топилгани ҳақидаги хабарни рад этди.

Суратда Идлиб вилоятидаги Хон Шайхун шаҳрида яшовчи 1984 йилда туғилган Аҳмад ал-Сусий тасвирланган. Унинг амакиваччаси суратни порталга беришидан мақсад тўшакка михланиб қолган Сусийга одамлар эътиборини қаратиб, даволаниши учун пул йиғмоқчи бўлган.

«Ан Наҳар» газетаси беморнинг акаси билан боғланди ва Аҳмад ас-Суси ҳозир Кфар Желис қочқинлар лагерида истиқомат қилаётганини, унинг аҳволи жуда оғир эканини аниқлади. Унинг сўзларига кўра, «Akhbar.fouri» нашри эълон қилган сурат тахминан етти йил аввал олинган бўлиб, укасининг танасидаги яралар псориаз (юқумли бўлмаган тери касаллиги) туфайли пайдо бўлган. Беморнинг акаси газетага укасининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат ва шу кунлардаги суратини жўнатган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг