Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Туркиядаги сайловда қуролли отишма. Икки кузатувчи отиб ўлдирилди

Туркиядаги сайловда қуролли отишма. Икки кузатувчи отиб ўлдирилди

Фото: «Reuters.com»

Туркияда кеча ўзини бошқариш органларига сайловлар бўлиб ўтди. Мамлакат шарқидаги Малатья провинциясидаги сайлов участкасида қуролли отишма юзага келди ва икки киши ўлдирилди.

Хабар қилинишича, ўлдирилган ҳар икки шахс «Саодат» партияси вакилларидир. Бу партия оппозиция ҳисобланади ва у қадар катта эмас.

Партия раиси Темел Карамўллаўглу томонидан билдирилишича, кузатувчилар участкада очиқ сайловга эътироз билдиришган. Шу боис уларни отиб ташлашган. Жиноятчилар тезда қўлга олинди.

Эслатиб ўтамиз, Туркияда 31 март куни 81 та провинциянинг мэрлари, худуд бошқарувчилари, маҳаллий кенгашлар ва бошқа лавозимларга сайлов бўлиб ўтди. Сайловда 57 миллион сайловчи иштирок этиши лозим эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг