Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Софияликнинг квартирасидан 300 килодан ортиқ кокаин чиқди

Софияликнинг квартирасидан 300 килодан ортиқ кокаин чиқди

Фото: «РИА Новости»

София фуқаросидан 350 килограммдан ортиқ кокаин мусодара қилинди, гиёҳванд моддаларнинг аксар қисмини ўзининг квартирасида сақлаган, дея хабар берди Болгария миллий радиоси пойтахт прокуратураси маълумотларига таяниб.

Оғирлиги 40 килограмм келадиган кокаиннинг биринчи партияси 31 ёшли йигитнинг автомобилидан чиққан. Квартирасида тинтув ўтказган терговчилар яна 320 килограмм кокаин топишган.

300 халтачага қадоқланган гиёҳванд модда икки қисмга ажратилган бўлиб, бир қисми ётоқхона жавонида, иккинчи қисми ошхонада сақланган.

Болгария ИИВ ҳисоб-китобига кўра, партия қора бозорда 81 миллион лев (тахминан 41 миллион евро)га баҳоланади. 35-40 килограмм гиёҳванд модда мамлакат ичкарисида сотишга, қолган юк эса Европа ва Осиё давлатларига жўнатишга мўлжалланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг