Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Си Цзиньпин: Хитой қуролли кучларни модернизациялаш жараёнини тезлаштириши зарур

Си Цзиньпин: Хитой қуролли кучларни модернизациялаш жараёнини тезлаштириши зарур

Фото: Zuma\TASS / Cai Yang

Хитой қуролли кучларни модернизациялаш жараёнини тезлаштириши зарур, деб ҳисоблайди ХХР раиси Си Цзиньпин. Бу ҳақда «Xinhua» агентлиги хабар берган.

«Биз миллий мудофаа ва қуролли кучларни модернизациялашни тезлаштиришимиз, Хитой халқ армиясини жаҳон миқёсидаги илғор армияга айлантиришимиз керак», — деди ХХР раиси.

Си Цзиньпиннинг сўзларига кўра, қудратли армиясиз хитойликларнинг кучли ватани бўлмайди. Хитойга хос социализмни ривожлантириш учун Пекин мамлакат тараққиёти ва хавфсизлиги, Хитойнинг гуллаб-яшнаши ва ҳарбий қудратини ошириши зарур.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг