Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шри-Ланкада мусулмонларга тегишли дўконларга ҳужум қилинди

Шри-Ланкада мусулмонларга тегишли дўконларга ҳужум қилинди

Фото: «CNN»

Шри-Ланкада бир гуруҳ католиклар мусулмонларга тегишли дўконлар ва автомобилга ҳужум қилди, дея хабар бермоқда CNNга асосланиб «Азон.уз».

Негомбо шаҳри яқинидаги Порутота қишлоғида мусулмон ҳайдовчи ва унинг машинасини кўрмоқчи бўлган католиклар ўртасида келиб чиққан баҳс зўравонликларга айланиб кетган. Ўнлаб католиклар мусулмонларга қарши икки дўконга ҳужум қилган, автомобилни эса ёқиб юборган. Черков раҳбарияти ўз қавмини босиқликка чақирди.

Полиция мазкур ҳодисани «маст кишиларнинг жанжали» деб баҳолаган. Шри-Ланка бош вазири Ранил Викремсингх ҳодисада кимнинг мулкига зарар етган бўлса, товон тўланишини айтган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг