Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Америка қаҳрамони. АҚШда мактаб мураббийи ўқотар қурол билан келган ўқувчини қучоқлаб олди ва ўқ узишдан қайтарди (ВИДЕО)

Америка қаҳрамони. АҚШда мактаб мураббийи ўқотар қурол билан келган ўқувчини қучоқлаб олди ва ўқ узишдан қайтарди (ВИДЕО)

Скриншот с видео

АҚШнинг Портленд шаҳридаги мактаблардан бирида фожеа рўй бериши мумкин эди. Ўқувчилардан бири дуч келган одамни отиб ташлаш ниятида мактабга ўқотар қурол билан келди. Ҳамманинг бахтига мактаб мураббийи Кианон Лоу ушбу фожеанинг олдини олиб қолди.

Кузатув камерасидаги видеоёзувда мураббий Лоу йўлакдан юриб бориб, синфга кириб кетгани кўринади. Ўша вақтда 19 ёшли ўқувчи Анхель Гранадос-Диаз ҳам мактабга киради ва худди ўша синфга йўл олади.

Кейинги кадрларда мактаб ходимларидан бирининг рацияси полга улоқтирилгани кўринади. Сўнгра аёл ходим югуриб чиқади ва рацияни олиб, кўздан ғойиб бўлади. Унинг ортидан Диаз кўринади. Аввалига унинг қўлида қуроли бор эди, аммо мураббий Лоу билан қисқа суҳбатдан сўнг у қуролини топширади. Мураббий эса уни қучиб олади.

Ушбу ҳодиса 17 майда рўй берган эди. Аввалига мураббий ва ўқувчи ўртасида олишув бўлгани хабар қилинганди, аммо бу хабарлар тасдиқланмади.

Диаз мактабда полиция келишини кутиб турган. Унга қилган жинояти учун уч йил шартли қамоқ жазоси берилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг