Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шимолий Корея Россиядан самолёт сотиб олмоқчи

Шимолий Корея Россиядан самолёт сотиб олмоқчи

Фото: «РИА Новости»

Шимолий Корея Россиянинг янги йўловчи самолётларига қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақида Дума вице-спикери Сергей Неверов хабар бериб ўтган.

Унинг айтишича, айни вақтда Шимолий Корея авиакомпанияси Пхеньян — Владивосток йўналишида рейсларни амалга оширмоқда. Россия ва Шимолий Корея томони ушбу рейсларнинг хавфсизлигини оширишни истайди. Шу боис Россияда ишлаб чиқарилган замонавий самолётлар Шимолий Кореяга етказиб берилади.

КХДРга тегишли Air Koryo компанияси самолётлари анъанавий тарзда Россиядан сотиб олинади. Айни вақтда мамлакат ичида Ил-18 ва Ту-154 самолётлари қўлланиб келинмоқда. Халқаро рейслар эса Ту-204 самолётларида амалга оширилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг