Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шимолий Кореяга очарчилик хавф солмоқда. Ким Чен Ин вазиятдан чиқишга йўл топадими?

Шимолий Кореяга очарчилик хавф солмоқда. Ким Чен Ин вазиятдан чиқишга йўл топадими?

Узоқ давом этган қурғоқчилик ва сув тошқинлари сабаб КХДРда сўнгги ўн йилдаги энг кам ҳосил йиғиб олинди. Бу ҳақда Бутунжаҳон озиқ-овқат дастури маълумотлари буни кўрсатиб турибди, деб ёзмоқда «Аргументи и факты» нашри.

Дастурнинг расмий вакили Эрве Верхузелнинг айтишича, озиқ-овқат етишмовчилигидан КХДРнинг 10 миллион аҳолиси азият чекиши мумкин.

Агар бошқа давлатлар гуманитар ёрдам бермаса, Ким Чен Ин қўл остидаги давлатда миллионлаб кишилар етишмовчиликлар домига тушади. 

Аввалроқ Россия томони Шимолий Кореяга 50 минг тонна буғдой ёрдам бериш ташаббуси билан чиққан эди. 

КХДРга қўйилган санкциялар ва иқтисодий қолоқлик мамлакатга қимматга тушмоқда. Аввалига 27 февралда етакчи Ким Чен Ин Трамп билан учрашиб, санкциялардан қутилишга ҳаракат қилди аммо Ханой саммити натижасиз тугади. 

Ўтган ойнинг охирида эса Ким Владимир Путин билан учрашди, аммо бунда ҳам амалда ҳеч қандай шартномалар имзоланмагани маълум бўлди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг