Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шимолий Корея ва Япония кемалари тўқнашиб кетди

Шимолий Корея ва Япония кемалари тўқнашиб кетди

Фото: «Pixabay»

Бугун, 7 октябрь куни Япония қирғоқларига яқин ҳудудда, Ното яримороли шимолида Шимолий Корея ва Япония кемалари тўқнашуви рўй берган. Бу ҳақда «Life» сайти Япониянинг NHK телеканалига асосланиб хабар бермоқда.

КХДРнинг балиқчилар кемаси тўқнашувдан сўнг чўкишни бошлаган, йигирматача одам очиқ денгизда қолиб кетган. Япония қирғоқ қўриқлаш хизмати ҳодиса жойига патрул кемасини жўнатган. Фавқулодда вазият сабаблари ўрганилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, КХДР ва Япония ўртасида дипломатик алоқалар мавжуд эмас.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг