Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шаҳзода Гарри ва Меган Маркл ўзларига янги ватан топишди — бу АҚШ эмас

Шаҳзода Гарри ва Меган Маркл ўзларига янги ватан топишди — бу АҚШ эмас

Фото: «Argumenti.ru»

Сассекс герцоги ва герцогиняси (шаҳзода Гарри ва Меган Маркл) бошқа мамлакатга кўчиб кетиши ҳақидаги гап-сўзлар тўхтамаяпти. Илгари уларни АҚШга кўчиб кетишмоқчи дейишаётганди, аммо энди манзил ўзгаргани айтилмоқда.

Хабарларга кўра, қиролликнинг ёш оиласи тинч-осойишта ҳаёт кечириш учун Канадага кўчиб кетиши мумкин. Бир жиҳатдан, инфратузилмаси ўта яхши ривожланишидан ташқари, бу мамлакат Британия ҳамдўстлигининг бир қисми экани ҳам назарда тутилса, АҚШдан кўра яхши танлов. Яна айтишларича, Меган Маркл «Форс-мажорлар» сериалида суратга тушаётганида Канадада узоқ вақт яшаган, камига, энг яқин дугонаси Жессика Малруни ҳам шу мамлакатда яшайди.

«Меган ва Гарри Канадага кўчиб кетишни ўйлашмоқда, чунки бу мамлакат Ҳамдўстликнинг бир қисми. Улар ўз ҳаётларининг ушбу бўлғуси сценарийсини ҳам кўриб чиқшяпти», — дейилади инсайдер хабарида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг