Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Сенатор: «Шаҳзоданинг қўли қон, бунга шубҳа йўқ!»

Сенатор: «Шаҳзоданинг қўли қон, бунга шубҳа йўқ!»

Фото: «СNN»

Саудиялик журналист Жамол Қошиқчининг ўлими, унга валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмоннинг алоқадорлиги хусусида халқаро доирада айтилаётган гап-сўзлар тинмаяпти. Америкалик сенатор Роберт Коркер МРБ раҳбари Жина Хаспел билан бўлиб ўтган ёпиқ мажлисдан сўнг шаҳзодани очиқдан-очиқ айблаб баёнот берди: «Муҳаммад бин Салмон журналист ўлимига алоқадор эмас, дейиш учун киши сўқир ёки аҳмоқ бўлиши керак». Бу ҳақда «СNN» канали хабар бермоқда.

Яна бир сенатор Линдси Грэҳам ҳамкасбини қўллаб-қувватлар экан, шаҳзодага қарши санкция қўллашни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаб, бу ҳақда ҳатто қонун лойиҳаси тайёрланаётганини таъкидлади.

Жамол Қошиқчи саудиялик журналист бўлиб, ҳукмрон подшоҳлик оиласи, уларнинг давлатни бошқаруви тизими ҳақида танқидий мақолалари билан тилга тушган эди. Шу йилнинг октябрь ойи бошида Саудия Арабистонининг Туркиядаги консуллик биносида журналистнинг жонига қасд қилингани тасдиқланган. Жиноят ташкилотчилари ҳақида гап кетганда асосий гумон валиаҳд шаҳзодага қаратилмоқда. Ва бу гумонларда мантиқ ва ҳақиқат учқунлари йўқ эмаслиги айтилади. Шу пайтгача қотиллик ижрочиси сифатида бир неча шахслар қўлга олиган бўлса-да, журналистнинг жасади топилгани йўқ.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг