Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Селена Гомес телефон ўйини ишлаб чиқарувчиларини судга берди

Селена Гомес телефон ўйини ишлаб чиқарувчиларини судга берди

Фото: «variety.com»

Селена Гомес мобиль телефонлари учун ўйин ишлаб чиқарувчилардан 10 миллион доллар даъво қилмоқда. Чунки ўйин персонажларидан бири унга ўхшаб кетади, дея хабар берди «Variety».

«Clothes Forever — Styling Game» номли ўйин («App Store»да бор) фойдаланувчиларга «дўконлар айланиш» ва юлдузлар билан бирга либосларни кийиб кўриши мумкин.

«Сизда Кардашьян, Жижи Хадид, Бейонсе каби таниқли кишилар ҳамда гўзал моделлар билан ўзаро фикр алмашиш имконияти бор. Улар нима кийишни сиздан маслаҳат сўрашади», — дейилади янги ўйин реклама материалларида.

Гарчи қўшиқчи ва актриса бунга расман рухсат бермаган бўлса-да, қаҳрамонлардан бири унинг суратидан кўчириб олинган.

Гомес Хитойнинг «Guangzhou Feidong Software Technology Co» ҳамда Британиянинг «MutantBox Interactive Limited» компанияларидан даъво қилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг