Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Сценарий» ўхшамади: ЕИ иқтисодиёти чўкмоқда

«Сценарий» ўхшамади: ЕИ иқтисодиёти чўкмоқда

Коронавирус фавқулодда тарқаб кетиши ортидан Европа иттифоқи мамлакатлари ўзаро чегараларини вақтинчалик ёпишга мажбур бўлганди.

Иттифоқ давлатлари футбол чемпионатларини ҳам тўхтатиб (Франциядан ташқари бошқа чемпионатлар қайта старт олди), барча кўнгилочар масканларини ёпди. Салмоқли даромад манбаи — туризм таққа-тақ тўхтади. Пандемия энг муҳим иқтисодиёт бўғинларини бўғиб қўйди. ЕИнинг ўзи буни «кутиш ҳолати» деб таърифланганди. Аммо бу шунчаки «кутиш» эмас: март—май ойлари ўрталарида иқтисодий пасайиш пандемия оқибатида 45 фоизни ташкил этганини экспертлар ҳисоблаб чиқишди.

Пандемия минглаб заводларни ёпиб, одамларни ишсиз қолдирди. Ишсизлик, пулсизлик, турган гапки, европаликларнинг харид қувватини пасайтириб юборди.

Етти йиллик узлуксиз ўсишдан сўнг ЕИ иқтисодиёти пасайганлигини ташкилот махсус комиссияси ҳам тан олди. 2020 йил дастлабки чорагида, 2019 йилнинг охирги чораги билан таққослаганда, ялпи ички маҳсулот евроҳудудда 3,6 фоизга қисқарди.

Иқтисодий таназзул иттифоқдош барча мамлакатларни қамраб олди: махсус комиссия таҳлилларига кўра, фақат тўрт мамлакат — Швеция, Болгария, Руминия, Ирландияда ЯИМ ўсди ёки деярли ўзгармади. Бироқ, иқтисодий йўқотиш ҳажмида сезиларли фарқлар бор. Комиссиянинг таҳлилларига кўра, евроҳудуддаги энг йирик давлатлар орасида ЯИМнинг ўртача пасайиши Франция, Италия ва Испанияда қайд этилди (-5 фоиз атрофида), Германия (-2,2 фоиз) ва Нидерландия (-1,5 фоиз) қайд этилган.

Евро ҳудудида энг катта зарбага учраган шахсий истеъмол бозори биринчи чоракда 4,7 фоизга қулади. Қишлоқ хўжалиги, ўрмончилик, балиқчилик, молия ва суғурта соҳаларида пасайиш ўртача -0,8 фоизни ташкил этган.

Умуман олганда, 2020 йил давомида евро ҳудуди иқтисодиёти 8 фоизга қисқариши кутиляпти, бу баҳорда кўзда тутилганидан кўра чуқурроқ инқироздир. Аҳвол кутилганидан ҳам оғир, шунчаликки, махсус комиссия пандемия бошида қилган прогнозларини бекор қилиб, янги таҳлилларини эълон қилди.

2021 йилга мўлжалланган прогнозлар, Европа иттифоқи ва Буюк Британия ўртасидаги савдо муносабатлари нуқтаи назаридан, статус-квонинг соф техник тахминига асосланади, дейилади комисия маъсуллари баёнотида. Иқтисодиёт ҳозир тахмин қилинганидан ҳам чуқурроқ чўкиши мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг