Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Сайёҳлар учун энг хавфсиз мамлакат қайси?

Сайёҳлар учун энг хавфсиз мамлакат қайси?

Фото: Travelandleisure

Сайёҳлар учун энг хавфсиз мамлакат номи маълум бўлди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар берди.

Бу рўйхатда Финляндия биринчи, Исландия иккинчи, Уммон учинчи ўринни эгаллади.

Бундан ташқари, Швейцария, Гонконг, БАА, Люксембург, Португалия, Янги Зеландия, Қатар, Эстония, Япония, Австрия, Словения, Испания, Норвегия, Чехия, Австралия, Бруней ҳам сайёҳлар учун хавфсиз давлатлар деб топилди.

Маълум қилинишича, Сальвадор, Нигерия, Яман, Венесуэла ва Гондурас саёҳат учун ўта хатарли мамлакатлар экан.

Мамлакатлар хавфсизлигини баҳолашда қуйидаги мезонларга таянилган: ишончли полиция, терактлар тарқалиши, қотилликлар сони, терроризмдан сақланганлиги, жиноят ва зўравонлик.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг