Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Турк гилами»: сайёҳлар мамлакатга қанча пул олиб келяпти?

«Турк гилами»: сайёҳлар мамлакатга қанча пул олиб келяпти?

Фото: «Life»

Туркия статистика институти маълумотига кўра, Туркия ҳудудида сайёҳлар сарфлаган пуллар 2019 йилда 12,6 млрд. долларга етди. Бу ҳақда «Regnum» ёзмоқда.

Юқоридаги маблағнинг 9,7 миллиарди шахсий харажатларга, қолганлари турли сайёҳлик пакетларининг ичида — транспорт, жойлашув ва экскурсияларга сарфланган.

«Anadolu Ajansı» агентлиги ёзишича, туристлар пулининг 12 фоизи ёки 1,548 млрд. долларни кийим-кечак ва пойабзалга ишлатган. Тиббий хизматларга эса 537 млн. доллар кетган. Деярли шунча пул (545 млн. доллар)га сувенир ва совға-саломлар сотиб олинган. Туркиядан олиб кетилаётган энг қиммат совға — гилам, туристлар бунинг учун 2019 йилда 52 млн. доллар сарфлашга улгуришди.


Мавзуга оид: Энг катта сайёҳлик гуруҳи Швейцарияга келди


Бевосита турк фуқароларининг хорижга чиқишига тўхталадиган бўлсак, таъкидланишича, 2019 йили мамлакат фуқароларининг чет мамлакатлардаги харажатлари 2018 йилдагига нисбатан 21 фоизга қисқариб, 2,1 млрд. долларни ташкил этган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг