Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Сайёҳ блоггер тоғда музлаб вафот этди

Сайёҳ блоггер тоғда музлаб вафот этди

Канадада 21 ёшли сайёҳ блоггер Никки Доннелли тоғда сайр қилиш пайтида вафот этди, деб хабар беради CTV News.

Ҳодиса ўтган ҳафта охирида мамлакат ғарбидаги Британия Колумбияси ҳудудидаги Сайпресс боғида содир бўлди. Қиз ёлғиз ўзи тоғга чиқиб кетди, адашди ва қайтиб кела олмади.

Доннелли тик қияликдан топилган, қиз қутқарув базасига олиб борилган ва у ерда шифокорлар унинг ўлганини маълум қилишган.

Маҳаллий ҳокимият маълумотларига кўра, йўқолган блоггер танишини ёрдамга чақирган, шундан кейин у билан алоқа йўқолган. Шу билан бирга, қутқарув хизмати вакили Доннелли танишига эмас, қутқарув хизматига қўнғироқ қилганида уни олдинроқ топиш имкони бўлишини қайд этган.

Доннелли ёлғиз саёҳат қилишни хуш кўрган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг