Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Саудия Арабистонида шифокорлар 20 ёшли қизнинг ошқозонидан 2 кг сочни чиқариб олишди

Саудия Арабистонида шифокорлар 20 ёшли қизнинг ошқозонидан 2 кг сочни чиқариб олишди

Фото: «Fotolia»

Саудия Арабистонида шифокорлар 20 ёшли қизнинг ошқозонидан 2 кг сочни жарроҳлик йўли билан чиқариб олишди, дея хабар берди Саудия Арабистонининг «Okaz» газетаси.

Тоиф  шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармаси вакили Абдулҳодий ар-Робийнинг маълум қилишича, қиз бир неча йиллардан бери кучли оғриқдан қийналган. Охир-оқибат, тиббий текширувдан ўтган. Унинг ошқозонида ёт жисм борлиги аниқланган.

Мутахассиснинг таъкидлашича, шифокорлар тезда операция ўтказишга қарор қилишган. Улар қизнинг ошқозонидан оғирлиги икки кило келадиган соч ўрамини чиқариб олишга муваффақ бўлишди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг