Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Саудия Арабистонида COVID-19 вакцинацияси бепул амалга оширилади

Саудия Арабистонида COVID-19 вакцинацияси бепул амалга оширилади

Фото: «Arabnews.com»

Саудия Арабистонида коронавирусга қарши вакцинация бепул бўлади. Бу ҳақда қироллик соғлиқни сақлаш вазирлиги баёнотига таяниб «Al-Ekhbariya» давлат телеканали хабар берди.

«Коронавирусга қарши вакцина қиролликда ҳамма учун бепул бўлади», — дейилади вазирлик баёнотида.

Саудия соғлиқни сақлаш вазирлиги, шунингдек, коронавирусга қарши вакцина 2021 йилнинг охиригача қироллик аҳолисининг 70 фоизини эмлашга имкон беришидан умид қилмоқда.

Аввалроқ қирол Салмон номидаги инсонпарварлик масалалари бўйича марказ бош директори Абдулла ар-Рабиа журналистларга қироллик коронавирусга қарши энг муваффақиятли чиққан вакцинани дунёда биринчилардан бўлиб олмоқчи эканлигини билдирган.

Саудия Арабистони соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, қиролликда COVID-19 билан касалланганлар сони жами 355 489 кишига етди, 343 816 киши тузалди, 5796 бемор вафот этди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг