Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Саудия Арабистони қўшинида аёллардан иборат биринчи бўлинма пайдо бўлди

Саудия Арабистони қўшинида аёллардан иборат биринчи бўлинма пайдо бўлди

Фото: «arabnews.com»

Саудия Арабистони қуролли кучлари сафида фақат аёллардан иборат биринчи ҳарбий бўлинма ўз фаолиятини бошлади, дея хабар берди «Arab News» газетаси.

Газетада ёзилишича, «Саудия Арабистони қуролли кучлари штаб бошлиғи генерал Файяд ар-Рувайли Саудия армиясида биринчи аёл ҳарбий бўлинмасига старт берди».

2019 йил октябрда Саудия Арабистони ҳукумати аёлларга қуруқлик кучлари, ҳарбий-ҳаво кучлари, ҳарбий-денгиз кучлари, ҳаво мудофааси кучлари, тиббий хизмат ва стратегик ракета кучлари сафига кичик капрал, капрал, сержант ва штаб сержанти сифатида қўшилишига рухсат берганди.

Саудия Арабистони қироли Салмоннинг ўғли шаҳзода Муҳаммад тахт вориси бўлгандан буён қиролликда жуда кўп ўзгаришлар амалга оширилди. Бу, биринчи навбатда, аёлларнинг жамиятдаги ўрнига таъсир кўрсатди. Аёлларга машина бошқаришга, спорт мусобақаларини томоша қилиш учун майдонларга боришга, армия ва полицияда хизмат қилишга ижозат берилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг