Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Саудия Арабистони қироли араб давлатлари раҳбарларини шошилинч йиғмоқда

Саудия Арабистони қироли араб давлатлари раҳбарларини шошилинч йиғмоқда

Фото: «AP»

Саудия Арабистони қироли Салмон бин Абдул Азиз Ал Сауд Араб давлатлари лигаси ва Форс кўрфази давлатлари ҳамкорлиги кенгаши аъзоларини шошилинч равишда Макка шаҳрига йиғилишга чақирди. Йиғилиш 30 июнда бўлиб ўтиши лозим.

Эслатиб ўтамиз, 13 май санасида Саудия Арабистони ҳукумати Уммон кўрфазидаги иккита нефт танкерига ҳужум бўлганини маълум қилган эди. Яна икки тижорий кемага БААнинг Фужайра порти яқинида ҳужум уюштирилган.

Экспертларнинг дастлабки хулосасига кўра ушбу ҳужумларга Эрон давлатининг алоқаси бор. Айни вақтда суриштирув ишлари давом этмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг