Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Саудия Арабистони ОПЕК+ мамлакатларига нефть уруши билан таҳдид қилди

Саудия Арабистони ОПЕК+ мамлакатларига нефть уруши билан таҳдид қилди

Фото: «StepFeed»

Агарда ОПЕК+ битимини имзолаган мамлакатлар ўз мажбуриятларини бажармаса, Саудия Арабистони уларга қарши нефть урушини эълон қилмоқчи, деб хабар берди «The Wall Street Journal».

Абдулазиз бин Салмон. Фото: «Argaam.com»

Саудия Арабистони подшоҳлиги энергетика вазири, шаҳзода Абдулазиз бин Салмон Ангола ва Нигериядан улардан ўз мажбуриятларини бажармаганлигини кафолатлаш учун «қора олтин»ни қазиб олишни қўшимча қисқартириш бўйича режани тақдим этишларни талаб қилди. Қолаверса, саудияликлар Африка мамлакатларининг бозордаги мавқеига путур етказиш мақсадида нефтни арзон баҳода сотишга тайёрликларини билдиришган.

Эслатиб ўтамиз, ОПЕК+ аъзо-мамлакатлари ягона тўхтамга кела олишмагани ортидан март ойида нефть нархи кескин пасайиб кетганди. Май ойига келибгина битим иштирокчилари 2020 йил охиригача нефть қазиб олишни аста-секин қисқартириб боришга келишиб олишганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг