Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Саудия Арабистони битта асар учун музей қурмоқчи

Саудия Арабистони битта асар учун музей қурмоқчи

Фото: «Medium.com»

Саудия Арабистони махсус музей барпо этишни режалаштирмоқда. Унда Леонардо да Винчининг «Дунё нажоткори» («Salvator Mundi») асари намойиш этилади, дея хабар берди «Wall Street Journal» маълумотларига таяниб «Middle East Monitor».

Бу ҳақда мамлакат маданият вазири ўринбосари Ҳамид бин Муҳаммад Файес маълум қилган. Машҳур асарни 2017 йили Christie’s аукционида Саудия Арабистони валиаҳди Муҳаммад бин Салмон 450 миллион долларга сотиб олган.

«Дунё нажоткори» музейидан ташқари мамлакат санъат соҳасидаги лойиҳаларга миллиардлаб доллар сарфлаш ниятида. Бунда 12 дан ортиқ маданий муассасалар барпо этиш ҳам кўзда тутилган.

Леонардо да Винчи чизган асар дунёдаги энг қиммат расм бўлиб қолмоқда. Уни 2018 йил 18 сентябрда Луврнинг Абу-Дабидаги филиалида кўргазмага қўйиш режалаштирилганди. Бироқ кейинчалик бу муҳим воқеани ўтказиш санаси бошқа кунга қолдирилган. Расмийлар ушбу қарорнинг сабабини изоҳлашмаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг