Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Саудия Арабистони. 13 ёшида ҳибсга олинган бола қатл этиладими?

Саудия Арабистони. 13 ёшида ҳибсга олинган бола қатл этиладими?

Фото: «Al Jazeera»

Саудия Арабистонида 13 ёшида ҳибсга олиниб, ўтган тўрт йил давомида қамоқда сақланаётган Муртажо Қураирисга ўлим жазоси берилиши мумкин.

«Евроньюс» хабарига кўра, Қураириснинг акаси «Араб баҳори» доирасида Саудия Арабистонининг шарқий ҳудудларида ўтказилган норозилик намойиши чоғида хавфсизлик кучлари томонидан ўлдирилган, Қураирис бунга норозилик билдирган. Орадан уч йил ўтиб, унинг оиласи Баҳрайнга кетаётганида эса ҳибсга олинган.

Ҳозир 18 ёшга кирган Қураирисга террор ташкилотига аъзо бўлиш, акасининг жанозасида марш ўтказиш ва халқни исёнга ундаш айблари қўйилган. Маҳаллий қонунчиликка кўра, у ўлим жазосига маҳкум этилиши мумкин.

«Халқаро амнистия» ташкилоти Саудия Арабистони ҳукуматини 13 ёшида қамалган болани ўлимга ҳукм этмасликка чақирди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг