Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Россиялик педиатр 1 ёшли болага 1919 йилнинг рецептини ёзиб берди

Россиялик педиатр 1 ёшли болага 1919 йилнинг рецептини ёзиб берди

Фото: «Фейсбук»

Россиянинг Челябинск шаҳрида педиатр бир ёшли болага дори-дармон ёзиб бериш чоғида собиқ СССР соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан чиқарилган махсус босма қоғоздан фойдаланди. Дори ёзилган қоғоз санаси сифатида эса 1919 йилнинг 4 майи кўрсатилган.

Челябинск шаҳрида истиқомат қилувчи Александр Олексюк ижтимоий тармоқда шундай ёзиб қолдирган:

«Аллақачон бундай мамлакат қолмаган, замонамиз ўқувчилари Брежнев билан Хрушчевни ҳам адаштира бошлаган, Андропов ҳақида-ку, умуман эшитишмаган. Аммо СССРнинг босма қоғозлари ҳали ҳам амалда. Афтидан уларни 30 йилга етадиган қилиб босиб қўйишган, балки 300 йилдир».

Босма қоғозда йил ёзиладиган жойда «20» рақами ўрнига «19» рақами бўлган. Шифокор эса охирги иккита рақамни ўзи тўлдириши керак. Шу тариқа дори ёзилган йил «1919» сифатида тўлдирилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг