Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Россиялик блогер «Twitter»даги пости учун 5 йилга қамалди

Россиялик блогер «Twitter»даги пости учун 5 йилга қамалди

Фото: ria.ru

Россиялик блогер Владислав Синица «Twitter»даги пости учун 5 йилга озодликдан маҳрум этилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.

Блогерга «хатти-ҳаракатининг хусусияти ва ижтимоий хавфлилигини англаган ҳолда» пост ёзиб қолдириш, «нафрат ва адоватни қўзғаш» айби қўйилган. Унинг «твити» ҳуқуқни муҳофаза қилиш ходимларининг фарзандларига нисбатан зўравонлик қилишга чақириқ сифатида баҳоланган.

Суд ижтимоий тармоқларда 30 ёшли Макс Стеклов (Владислав Синица) томонидан ёзиб қолдирилган матнни бирор киши Москвадаги ноқонуний намойишларга қарши курашишда иштирок этган ҳуқуқ-тартибот ходимларининг фарзандларига зарар етказишда қўлланма сифатида қабул қилиши мумкинлигини аниқлаган.

Судланувчининг ўзи айбини тан олмаган. Унинг таъкидлашича, сўзлари контекстдан юлиб олинган.

Жорий йилнинг июль ойида Москва шаҳар Думаси депутатлигига номзодлар томонидан митинглар ташкил этилганди. Ҳуқуқбузарлик учун жами 1,7 минг киши ҳибсга олинганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг