Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Россиядаги АЭСда фавқулодда ҳолат юз берди

Россиядаги АЭСда фавқулодда ҳолат юз берди

Фото: ТАСС

Россиянинг Твер вилоятида жойлашган АЭСда авария ҳолати юзага келган ва тўрт энергоблокнинг учтаси тармоқдан узилиб қолган.

Илк расмий хабарга кўра, бунга трансформаторлардан биридаги қисқа туташув сабаб бўлган.

Ҳозирда ишдан чиққан энергоблокларни қайта фаол ҳолатга келтириш ҳаракатлари бошлангани айтилмоқда.

Ушбу АЭС Росатом давлат корпорацияси таркибига кирувчи Росенергоатом оператори томонидан бошқарилади.

Эслатиб ўтамиз, Росатом корпорацияси Ўзбекистондаги илк АЭСни қуриши кутилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг