Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Россияда тормози ишдан чиққан автобус ўнлаб пиёдани босиб кетди

Россияда тормози ишдан чиққан автобус ўнлаб пиёдани босиб кетди

Россиянинг Свердловск вилояти, Горный қишлоғи, Калинин кўчасида автобуснинг тормози ишдан чиқиши оқибатида бекатга келиб урилиши оқибатида олти киши вафот этди. Бу ҳақда «РИА Новости» ФВВ хабарига асосланиб маълум қилди.

Ички ишлар вазирлигининг вилоят бўйича матбуот хизмати раҳбари Валерий Горелыхнинг сўзларига кўра, қурбонлар кўпроқ бўлиши ҳам мумкин.

«Бугун эрта тонгда Лесной шаҳрида даҳшатли воқеа содир бўлди. Дастлабки маълумотларга кўра, олти киши вафот этган ва 15 га яқин одам турли даражада тан жароҳати олган. Уларнинг барчаси касалхонага ётқизилди, зарур тиббий ёрдам кўрсатилмоқда», — дейди у.

Йўловчи ПАЗ ишчиларни маҳаллий корхонага элтиб қўйган. Қайтишда нишабликда тормози ишдан чиқиши натижасида автобус бекатидаги одамларни босиб кетган.

Бахтсиз ҳодиса оддий автобусда содир бўлган, унда 50 га яқин одам бўлган.

Ҳозирда воқеа бўйича жиноят иши қўзғатилган.  Компенсация масаласи ҳал қилинмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг