Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Россияда икки ёшли қизалоқ канализация қудуғига тушиб кетди (видео)

Россияда икки ёшли қизалоқ канализация қудуғига тушиб кетди (видео)

Фото: ТАСС

Россиянинг Чебоксари шаҳрида икки ёшли қизалоқ канализация қудуғига тушиб кетди ва мўъжиза туфайли оғир жароҳат олмади. Ҳодиса кузатув камерасига тушиб қолган.

Ҳуқуқ-тартибот органлари хавфсизлик қоидаларига риоя қилмаган ва канализация қудуғи оғзини очиқ қолдирган таъмирчиларга нисбатан жиноий иш очди. Таъмирчилар қудуқ қопқоғини очиқ қолдириб, бир неча сонияга бошқа томонга кетишган. Шу вақтда қудуққа 2 ёшли қизча тушиб кетди. Унинг онаси ҳам очиқ турган канализация қудуғига эътибор бермаган.

Қизча дарҳол қутқариб олинди. У жиддий жароҳатлар олмаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг