Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Россия —  «ёввойи» ҳудудлар майдони энг катта мамлакат

Россия —  «ёввойи» ҳудудлар майдони энг катта мамлакат

Фото: «YouTube»

«REGNUM» ахборот агентлиги хабар беришича, австралиялик олимлар Россияни инсон дахл қилмаган ҳудудлар ва акваториялар майдони бўйича етакчи дейишди. Бу ҳақда «Nature» журналида мақола чиқарилган.

Демак, австралиялик олимларнинг ҳисоб-китобларига кўра, Россиядаги «ёввойи» ерлар майдони 15 млн. квадрат километрга тенг. Агар Россиянинг умумий ер майдони (17,125 млн. кв. км.) дан бу айириб ташланса, фойдаланишдаги ер майдони Саудия Арабистони жами ҳудуди (2,149 млн. кв. км.) дан ҳам кичик.

«Ёввойи» ерлари кўплиги бўйича рўйхатда кейинги ўринларни Канада, Австралия, АҚШ ва Бразилия банд этган.

Таъкидланишича, Антарктика ва халқаро сувларни истисно қилганда, сайёрамиздаги «ёввойи» экотизимларнинг 70 фоизи мана шу бешовлон измида.

Олимларнинг айтишларича, «ёввойи» экотизимлар иқлим ўзгаришларига бардошлироқ ва тезроқ тикланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг