Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Россия ва Хитойнинг космосдаги фаолияти хавфли дея баҳоланди

Россия ва Хитойнинг космосдаги фаолияти хавфли дея баҳоланди

Буюк Британиянинг авиация бош маршали Майкл Уигстон Россия ва Хитой томонидан амалга оширилаётган космик фаолиятни «хавфли» деб ҳисоблади. Бу ҳақда у The Daily Telegraph нашрига берган интервюсида айтиб ўтди.

Уигстоннинг сўзларига кўра, Москва ва Пекин мунтазам равишда сунъий йўлдошларни яқин атрофдаги орбиталарда жойлаштириб, разведка маълумотларини йиғмоқдалар.

Хитой сунъий йўлдошга қарши технологияларни, жумладан, «лазерли тўсувчи қурол» ва «радиотўлқинга тўсқинлик қилиш» механизмларини ишлаб чиқмоқда.

Россия сунъий йўлдошлари, ўз навбатида, «қурол хусусиятларига эга» ва хавфсизликка таҳдид солади, дея қўшимча қилади маршал.

Бундан ташқари, ҳарбийлар келажакда космосда низолар келиб чиқиш хавфи ҳақида огоҳлантирган.

«Мен у ерга жуда тез бора олишларига шубҳа қилмайман. Агар биз ҳозир ўйламасак ва бунга тайёргарлик кўрмасак, кейин биз ўз вақтида тайёр бўлолмаймиз», - дея хулоса қилди Уигстон.

Бу Ғарб космосда «уруш» хавфини эълон қилган биринчи ҳолат эмас. Аввалроқ, Британия космик дастури раҳбари, вице-маршал Харви Смит Россияни сунъий йўлдошга қарши қуролларни синовини ўтказишда айблаган ва бу борада хавотири борлигини билдирганди.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг