Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Россия маҳсулотларида коронавирус аниқланди

Россия маҳсулотларида коронавирус аниқланди

Фото: «Pixabay.com»

Хитой божхона идоралари Россиядан келтирилган маҳсулотларнинг намуналари ва уларнинг ташқи қадоқларида коронавирусни топишди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Хитой ҳукумати вирусга тест мусбат чиқиши муносабати билан Россия юкларини ташийдиган икки кеманинг импорт декларацияларини қабул қилишни тўрт ҳафтага тўхтатиб қўйди. Таъкидланишича, кемалар Хитойга балиқчилик маҳсулотларини етказиб бериши керак эди.

Аввалроқ Хитойнинг Чанчунь шаҳрида Россиядан импорт қилинган музлатилган денгиз маҳсулотлари қадоғида коронавирус топилгани маълум бўлди. Хабарларга кўра, маҳаллий касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш маркази дастлабки тест натижаларида инфекция борлигини тасдиқлади. Расмийлар қадоқлар билан алоқада бўлганларнинг ҳаммасини аниқлашди. Улар шифокорлар назоратига олинган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг