Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Россия Киевга йирик дрон ҳужуми уюштирди

Россия Киевга йирик дрон ҳужуми уюштирди

Украина Ҳарбий ҳаво кучлари якшанбага ўтар кечаси ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари Россия томонидан учирилган 54 та «Шаҳед» камикадзе дронидан 52 тасини уриб туширганини маълум қилди.

Ҳужум нишони Украинанинг марказий ҳудудлари, хусусан, Киев вилоятидаги ҳарбий иншоотлар ва муҳим инфратузилма объектлари бўлган.

«2023 йил 28 майга ўтар кечаси душман Украинага Эроннинг «Шаҳед-136/131» ҳужумчи дронлари билан шимолий йўналиш – Брянск вилояти ва жанубий йўналиш – Краснодар ўлкасидан ҳужум қилди. Жами 54 та камикадзе дронлари қайд этилган», – дейилади хабарда.

Бу сафар асосий зарба Киевга бўлди. Шаҳар ҳарбий маъмурияти тунги ҳужумни Россия босқинининг бошидан бери содир бўлган энг оммавий ҳужум деб атади.

Маъмурият раҳбари Сергей Попко аввалроқ ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари ва воситалари Киев томон йўл олган 40 дан ортиқ дронларни уриб туширганини айтган. Ҳужум натижасида бир киши ҳалок бўлгани айтилмоқда.

Ҳозирча Россия Мудофаа вазирлиги тунги ҳужумга изоҳ бермади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг