Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Россия иқтисоди кредитлар туфайли «портлаши» мумкин

Россия иқтисоди кредитлар туфайли «портлаши» мумкин

Фото: «РИА Новости»

Россия аҳолиси катта миқдорда кредит олгани 2021 йилда мамлакат иқтисодиётига салбий таъсир кўрсатади. Бу ҳақда Россия иқтисодиёт ривожланиши вазири Максим Орешкин айтиб ўтган.

«Мавжуд вазият шундайки, ундан оғриқсиз ҳалос бўлишнинг энди иложи йўқ. Келинглар, муаммони ўзимиздан узоқлаштириб, уни янада катталаштирмайлик», — дейди вазир. Орешкиннинг сўзларига кўра, 2022 йилга қадар мамлакат иқтисодида кредитлар туфайли «портлаш» бўлади.

Аввалроқ Россия марказий банки ва иқтисодиётни ривожлантириш вазирлиги ўртасида аҳолининг қарздорлиги ошиб бораётгани борасида баҳс кетган эди. Марказий банкнинг таъкидига кўра иқтисодиётни жадаллаштирадиган ягона омил маиший ва автомобил кредитларидир.

Аммо Орешкин бу қарашларни қабул қилмайди. Унинг сўзларига кўра кредитлар кўпайиб бориши бозорда «ёрилажак пуфак» ҳолатини юзага келтиради. Вазирнинг таъкидлашича, айни вақтда аҳолининг кредитлашуви ҳажмини камайтириш учун чора-тадбирлар ишлаб чиқилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг