Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Россия бош прокурори Чайка лавозимидан кетади (ми?)

Россия бош прокурори Чайка лавозимидан кетади (ми?)

Юрий Чайка.

Фото: ТАСС

BBC хабар беришича, Россия Федерацияси бош прокурори Юрий Чайка (68 ёшда) истеъфога чиқади. Кремль матбуот хизмати маълумотига кўра, ушбу лавозимни 2006 йилдан бери эгаллаб турган Чайка «бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан» вазифасидан кетмоқда.

Игорь Краснов. Фото: «Коммерсант»

Россия президенти Владимир Путин Федерация кенгашига бош прокурорлик учун Тергов қўмитаси раҳбарининг ўринбосари Игорь Краснов (44 ёшда) номзодини таклиф этган.

Хабарларга кўра, Федерация кенгаши Чайканинг кетиши ва Красновнинг янги лавозимга тасдиқланиши борасида чоршанба, 22 январь куни қарор қабул қилиши кутилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг