Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Россия 4 ҳудудни таркибига қабул қилиш тўғрисидаги битимларни имзолади

Россия 4 ҳудудни таркибига қабул қилиш тўғрисидаги битимларни имзолади

Владимир Путин «ДХР», «ЛХР», Херсон ҳамда Запорожье вилоятлари раҳбарлари билан бу ҳудудларни Россия таркибига қабул қилиш тўғрисидаги битимларни имзолади.

Ушбу ҳудудларни қўшиб олишга бағишланган маросимда Путин Киевни дарҳол жанговар ҳаракатларни тўхтатиб, музокаралар столига қайтишга чақирди.

«Ғарб элитаси жаҳон озиқ-овқат ва энергетика инқирозидан чиқишнинг конструктив йўлларини қидирмасдан, айбни Россияга тўнкаб, ёлғон тўқимоқда. Чоп этилган доллар ва евро билан дунёда ҳеч кимнинг қорни тўймайди, озиқ-овқат ва энергия керак», — деди Путин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг