Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Reuters: Москвадаги митингда 40 минг киши қатнашди

Reuters: Москвадаги митингда 40 минг киши қатнашди

Фото: ТАСС

Москвадаги «Навалнийга озодлик!» норозилик акциясида камида 40 минг киши иштирок этди, дея хабар берди Reuters. Агентлик буни сўнгги йилларда Москвада ўтказилган энг йирик норозилик ҳаракатларидан бири деб атади.

Москва полицияси Москва вақти билан соат 14:40да акцияда тўрт мингга яқин одам қатнашганлигини хабар қилганди.

«ОВД-Инфо» маълумотларига кўра, Москвада соат 16:49 га қадар 395 киши (шу жумладан, Юлия Наваьная) ва бутун Россия бўйлаб 1338 киши ҳибсга олинган.

Эслатиб ўтамиз, Алексей Навальний Германиядан Россияга қайтиб келиши билан аэропортда ҳибсга олинганди. Унинг тарафдорлари бутун Россия бўйлаб норозилик акцияларини ўтказишмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг