Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Рекорд: номаълум шахс Осиёдаги энг қиммат квартирани сотиб олди

Рекорд: номаълум шахс Осиёдаги энг қиммат квартирани сотиб олди

Фото: «Bloomberg»

Хитойнинг CK Asset Holdings компанияси Гонконгда жойлашган Осиёдаги энг қиммат квартирани сотди. Битим 2017 йилги рекордни янгилади. Объектнинг янги эгаси кимлиги ошкор қилинмаяпти. Бу ҳақда «Bloomberg» хабар бермоқда.

Харидор 314 квадрат метр майдонга эга уй-жой учун 59 миллион доллар тўлаган. Беш хонали ҳашаматли квартира 21 Borrett Road кўчасидаги обрўли Мид-левелс туманида жойлашган. Бу нарх машиналар учун учта тўхташ жойини ҳам ўз ичига олади. Шунингдек, уй эгалари том ва бассейндан ҳам фойдаланишлари мумкин.

Мутахассисларнинг фикрига кўра, бундай фаолият элита кўчмас мулк бозорининг тикланишидан далолат беради. Тўрт йил олдин сотилган Mount Nicholson мажмуасидаги квартира шу пайтгача Осиёдаги энг қиммат квартира ҳисобланарди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг