Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Референдумдан сўнг АҚШ таркибида яна битта штат пайдо бўлиши мумкин

Референдумдан сўнг АҚШ таркибида яна битта штат пайдо бўлиши мумкин

Фото: «Maps of the World»

Пуэрто-Рико орол-давлати аҳолиси ўзининг янги тарихи давомида иккинчи маротаба мамлакатнинг АҚШ таркибига штат сифатида қўшилишига бағишланган референдумда қатнашади.

«Nuevo dia» газетаси ёзишича, Пуэрто-Рико губернатори Ванда Васкес оролнинг АҚШ таркибига штат сифатида қўшилишини ҳал қилувчи референдумни 2020 йилнинг 3 ноябрь куни ўтказиш тўғрисидаги қонунга имзо чекди.

Қонунга кўра, референдум 3 ноябрда, губернатор сайлови билан бир кунда  ўтказилади. Аммо овоз бериш АҚШ бу қарорни қабул қилишга мажбурлигини англатмайди. Бу масалани АҚШ Конгресси ҳал қилади.

Пуэро-Рикода охирги маротаба АҚШ таркибига кириш учун референдум 2017 йилда ўтказилганди. Бироқ АҚШ адлия вазирлиги Конгресс овоз беришини ёқламаганди.

Айни пайтда Пуэрто-Риконинг мақоми шундайки, бевосита АҚШ томонидан бошқарилади, лекин қонунан унинг ажралмас қисми саналмайди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг