Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Рамзан Қодиров коронавирусга чалинганини инкор этди

Рамзан Қодиров коронавирусга чалинганини инкор этди

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров коронавирус касалига чалинганини инкор этди.

«Агар мен касал бўлган тақдиримда ҳам, дунёда миллионлаб одамлар коронавирусга чалинмоқда, ўн минглаби эса вафот этяпти, нима, мен одам эмасманми? Касал бўлишга ҳаққим йўқми? Томчи дори қўйдириб, иммунитетимни оширишга ҳақли эмасманми? Мен мутлақо соғлом одамман», — дейди Қодиров.

Эслатиб ўтамиз, 21 май санасида Рамзан Қодиров коронавирусга чалингани ҳақида хабарлар тарқаган эди. У Москва касалхоналаридан бирида даволанаётгани ва ўпкасининг 70 фоизи зарарлангани ҳақида маълумотлар пайдо бўлган, аммо расман бу маълумотларнинг барчаси рад этилганди.

Орадан бир неча кун ўтгач Рамзан Қодиров жамоатчиликка кўриниш берди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг