Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қурол савдосининг «каттаси» Португалияда қўлга тушди

Қурол савдосининг «каттаси» Португалияда қўлга тушди

Фото: «Le Soir»

Дунёдаги энг йирик қурол савдоси билан шуғулланувчи шахслардан бири, бельгиялик Жак Месье, ниҳоят, Португалияда ҳибсга олинди, деб хабар берди «Le Soir».

Маълумотда келтирилишича, Месье Бельгия, Португалия ва Франция ҳуқуқ-тартибот органлари ҳамкорлигида қўлга олинган.

2006—2009 йилларда Ливия, Чад, Покистон ва Эронга қурол-яроғ, ўқ-дори, танк, вертолёт, самолёт ва бошқа ҳарбий техника воситаларини етказиб берган Месье қидирувда эди, 2017 йили у уч йил қамоқ жазоси ҳамда 300 минг евро миқдорида жаримага тортилганди.

2018 йилнинг октябрида суд унга нисбатан тўрт йиллик қамоқ жазоси тайинлаб, жаримани 1,2 млн еврога оширганди.

Жума куни унга суд ҳукми ўқилади, шундан сўнг Бельгияга экстрадиция қилиниши мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг