Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қозоғистоннинг янги президенти лотин ёзувига ўтилиши ҳақида

Қозоғистоннинг янги президенти лотин ёзувига ўтилиши ҳақида

Фото: «Reuters»

«Қозоқ тилининг лотин алифбосига ўтиши маънавий модернизацияда муҳим босқичдир», — Қозоғистон президент Қосим-Жомарт Токаев мамлакатда янги алифбога ўтишнинг аҳамияти ҳақида фикр билдирди.

Фото: «Rueconomics.ru»

«Алифбенинг танланиши — шунчаки ёзиш учун шаблон эмас. Бугунги Қозоғистон давр талабидан ортда қолаётгани йўқ: қўшни мамлакатлар ҳам лотин алифбосини танлашган, жаҳондаги ахборотнинг 90 фоизи лотин ёзувида чиқяпти. Ким ахборотга эга бўлса, унинг фан ва технологиялари ривожланади. Қозоқ тилининг лотин алифбосига ўтиши маънавий модернизацияда муҳим босқичдир», — деди президент Токаев.

Давлат раҳбари ўз фаолиятида лотин ёзувидан фойдаланаётган қатор жамоатчилик ташкилотлари ва компанияларга алоҳида урғу бериб ўтди.

Токаевнинг айтишича, лотин ёзувига босқичма-босқич ўтилади, хатолар тузатиб борилади, жадвал ишлаб чиқилган ва унга қатъий амал қилинади.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистонда кирилл ёзувидан лотинчага ўтиш тўғрисидаги фармон Нурсултон Назарбоев томонидан чиқарилган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг