Қозоғистоннинг янги ҳукуматида ички ишлар вазири тайинланди
Қозоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги расмий сайтида хабар берилишича, полиция генерал-майори Тургумбаев Ерлан Заманбекович ички ишлар вазири этиб тайинланди.
Полиция генерал-майори Тургумбаев Ерлан Заманбекович 1962 йил 14 август куни Олмаота шаҳрида туғилган.
Юридик фанлари номзоди, ички ишлар органларида хизматни 1984 йилдан бошлаган.
У 2012 йилнинг декабрдан то 2019 йил февралга қадар – Қозоғистон Республикаси ички ишлар вазирининг ўринбосари лавозимида ишлаган.
I ва II даражали «Даңқ» орденлари тўлиқ кавалери, II даражали «Айбин» ордени, I даражали «Кайсар» белгиси, юбилей ва ташкилот медаллари билан тақдирланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter